Ваш браузер устарел. Рекомендуем обновить его до последней версии.

ҚИСҚА САТРЛАРДА...

Пекинда ATP таснифига кирувчи China Open теннис турнири ўз ниҳоясига етди. 1 соату 32 минут давом этган финал баҳсида дунёнинг биринчи рақамли ракеткачиси испаниялик Рафаэль Надаль австралиялик рақиби Никол Кирьосни қийинчиликсиз таслим этди 6:2, 6:1. Бу Надальнинг жорий мавсумдаги олтинчи, карьераси мобайнидаги етмиш бешинчи титули бўлди. Ушбу турнирнинг умумий мукофот пули 3.028.080 долларни ташкил этган. 


Ювентус» дарвозабони Жанлуиджи Буффон Италия чемпионатининг 7-тури доирасида «Аталанта»га қарши ўйинда 2 та гол ўтказиб юборди (2:2). Натижада афсонавий посбоннинг барча мусобақалар доирасида туринликлар сафида ўтказиб юборган голлари сони 501 тага етди.


Германиянинг “Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Франк Рибери “Герта”га қарши баҳсда жароҳат олди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, 34 ёшли франциялик футболчи  2-3 ойдан сўнг сафга қайтиши мумкин.


 Ҳалқаро бокс асоссиацияси (WBC) 18-вазн тоифасини ташкил қилмоқчи. WBC президентининг айтишича, ҳозирда ўта оғир вазн тоифасини иккига - оғир ва супероғир  вазнларга ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.


38 ёшли италиялик ярим ҳимоячи Андреа Пирло “Нью-Йорк Сити” билан амалдаги шартномаси якунлангач, футболчилик фаолия-тини якунлашини маълум қилди. “Маэстро”нинг шартномаси 2017 йилнинг декабр ойида ниҳоясига етади.

 

 

 

Станоевич 13-тур рамзий термасида!

Ўз анъанасига мувофиқ, championat. asia cайти Pepsi Суперлига 13-тур лауреатларини эълон қилди. Унга кўра, мазкур турнинг рамзий терма жамоасидан Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ҳимоячиси Дарко Станоевич ўрин олди. Айнан сербиялик футболчининг ягона голи 13-турда жамоамизнинг АГМК устидан ғалабасини таъминлаганди. 

Рамзий терма жамоа (4-2-3-1)
Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
Ҳимоячилар: Азамат Исроилов ("Сўғдиёна"), Шерзод Аъзамов ("Пахтакор"), Дарко Станоевич ("Навбаҳор), Муҳсин Убайдуллаев ("Қизилқум")
Ярим ҳимоячилар: Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор"), Дониёр Ҳасанов ("Сўғдиёна"), Шавкат Саломов ("Бухоро")
Ҳужумкор вингерлар: Тиаго Безерра ("Пахтакор"), Элгужа Григалашвили ("Қизилқум"),
ҲужумчиЗоҳид Абдуллаев ("Металлург").

 

                                     Суперлига жадвали

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

Пахтакор

13

9

2

2

21-7

29

2

Бунёдкор

14

8

1

5

19-14

25

3

Навбаҳор

13

7

3

3

17-8

24

4

Бухоро

13

8

0

5

18-15

24

5

Локомотив

14

6

4

4

21-15

22

6

Насаф

14

5

5

4

16-13

20

7

Металлург

13

5

4

4

12-16

19

8

АГМК

14

4

4

6

14-17

16

9

Қўқон-1912

13

3

6

4

9-9

15

10

Қизилқум

14

4

1

9

14-21

13

11

Сўғдиёна

13

3

3

7

10-19

12

12

Нефтчи

14

0

5

9

5-22

5

                  


 Осиё чемпионларига аталган табриклар келиши давом этмоқда

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Хитойдаги Осиё чемпионатида қўлга киритган ғалабаси барчанинг эътирофига сазовор бўлмоқда. 

Аввалроқ, Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа йигитларимизнинг Осиё чемпионатидаги ўйинларини юқори баҳолаб, чемпионлик билан табриклагани ҳақида хабар бериб ўтгандик. 

Шунингдек, бундай табриклар Жанубий Корея футбол Ассоциацияси президенти Чун Мунг Гу, Фаластин футбол Ассоциацияси Президенти Жибрийл Ражаб ва Қирғизистон футбол федерацияси президенти Семетей Султановдан ҳам келди. 

Табрикномаларда ўзбек футболчиларининг Осиё чемпионатида қўлга киритган бу ёрқин ғалабаси юқори даражада эътироф этилиб, мазкур натижа ўзбек футболида янги саҳифа бўлиб очилиши ҳақида айтиб ўтилган. 


 Ўзбекистонда антидопинг агентлиги ташкил этилади

Президент «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

«Мазкур ҳужжат соғлом ва хаққоний спортни тарғибот қилиш ҳамда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг кодекс ва стандартларини Ўзбекистонда самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлигига барча шарт-шароитларни яратишга қаратилгандир.

Шу ўринда, Спортда допингга қарши кураш бўйича халқаро конвенцияни барча аъзо давлатлар каторида Ўзбекистон Республикаси 2010 йилда ратификация этганини алоҳида таъкидлаш жоиз», дейилган хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги зиммасига Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг антидопинг бошқаруви ва менежменти (ADAMS) махсус дастурини республикамизда жорий этиш ва қўллаш масъулияти юклатилган. Мазкур дастур орқали агентлик фаолиятини самарали ташкил этиш ва бутунжаҳон тезкор маълумотлар базаси ахборотларидан фойдаланиш имконияти яратилади ҳамда мусобақа ва мусобақалардан ташқари бўлган давр мобайнида допинг-тест жараёнларидан ўзбекистонлик спортчилар ўтиши тўғрисида аниқ ахборот шаклланади, допинг-назорат тизими ташкил этилади. Айниқса, Ўзбекистон спортчилари дори воситаларидан терапевтик мақсадларда фойдаланиши ва тақиқланган дори воситаларидан фойдаланмаслиги тўғрисида аниқ тавсиялар бериш механизми ва самарали антидопинг тизими жорий этилади. 

Қарор билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг «Миллий антидопинг хизмати» негизида «Спорт психологияси бўлими»ни ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, агентлик таркибида 3та бўлим ва 2та комиссия ташкил этилиши натижасида спортчилар, мураббийлар, спорт тиббиёти ходимлари ва бошқа мутахассисларга соғлом ва хаққоний спортни тарғиботи ҳамда тақиқланган дори воситалари ёки услублар назоратини таъминлаш каби допингга қарши курашиш борасидаги қатор муҳим вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Бу борада агентликка допинг орқали спортчиларга етказиладиган зарар, инсон соғлиғи учун допинг қабул қилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида спорт жамоатчилигини хабардор этиш, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги белгиланган. 


ФУТБОЛ КЕЛАЖАГИГА ЯНА БИР ЭЪТИБОР!

Наманганда ягона саналган 15-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб интернатининг 210 нафар ўқувчилари учун бугун янада қувончли кун. Боиси таниқли футболчи, Наманган ўғлони Одил Аҳмедовнинг қарийб 100 миллион сўмлик ҳомийлиги эвазига сунъий чимли мини-стадион бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Одил Аҳмедовнинг ўзи ҳам ушбу мактабда таълим-тарбия олган. Майдонни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали маросимда футболчилар, спорт фахрийлари, мураббийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Тантана сўнгида ўқувчи болажонларга спорт формалари ва инвентарларидан иборат совғалар топширилди.


   "Навбаҳор"нинг мавсумдаги энг йирик хисоби

Олий Лиганинг 28-туридан ўрин олган  «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 4:1 ҳисоби қайд этилиб, намаганликларнинг йирик ғалабаси билан тугади.

Мезбонларнинг голларига Аъзам Алиев, Неманья Йованович, Азизбек Турғунбоев ва Аббос Отахоновлар муаллифлик қилишган бўлса, «Сўғдиёна»нинг ягона жавоб тўпини Санжар Рашидов киритди.

Шу тариқа, «Навбаҳор» 43 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг олтинчи поғонасидан ўрин эгаллади, «Сўғдиёна» эса деярли Биринчи лигада.

«Навбаҳор» – «Сўғдиёна»  4:1 (2:0, 2:1)

Гол: 1:0 - 19 Алиев, 2:0 - 38 Йованович, 2:1 - 52 Рашидов, 3:1 - 55 Турғунбоев, 4:1 - 69 Отахонов.

«Навбаҳор»: Дилшод Ҳамроев, Аббос Отахонов, Ғиёсжон Комилов, Остон Ўрунов, Дилшод Жабборов (Мурод Ражабов 72), Аъзам Алиев, Рўзимбой Аҳмедов (Аббос Махсталиев 70), Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Азизбек Турғунбоев, Неманья Йованович (Равшан Хурсанов 78).

«Сўғдиёна»: Музаффар Абдуллаев (Ширинбой Абдуллаев 76), Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Санжар Рашидов, Суҳроб Қобилов,  Шоҳрух Достонов (Сардорбек Эминов 64), Қаҳрамон Баходиров, Отабек Валижонов (Иззатилла Абдуллаев 46), Сардор Қохоров, Жавлон Гусейнов,Умиджон Қодиров.

Огоҳлантиришлар: Отахонов (12), Валижонов (45), Қулматов (47), Жабборов (59), Исроилов (64).  

Манба: www.uff.uz


  Ўзбекистон терма жамоасини Рўзиқул Бердиев бошқарадиган бўлди.

Ўзбекистон терма жамоасини Бирлашган Араб Амирликларидаги ўртоқлик учрашувига Рўзиқул Бердиев олиб боради. Бу ҳақида бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясида бўлиб ўтган мажлисда Умид Аҳмаджонов маълум қилди, деб хабар бермоқда федерация расмий сайти. 

Ўзбекистон терма жамоаси ёшартирилиши муносабати билан таркиб буткул янгиланмоқда. БААга қарши ўйинда ёшлар синовдан ўтказилади. 

“Биз келажак учун истиқболли режалар тузяпмиз. Шу тамойилга содиқ қолган ҳолда миллий терма жамоа таркибини ёшартириш йўлидан борамиз. БАА билан ўйин миллий терма жамоа таркибига номзод бўлган янги ёшларни саралаб олиш ва уларни синовдан ўтказиш имконини беради. Жамоани майдонга Рўзиқул Бердиев бошлаб тушади”-дейди Умид Ахмаджонов. 

ЎФФ президенти терма жамоага хорижлик мураббий таклиф қилиниши тўғрисида қуйидаларни маълум қилди. 

“Биз  20-25 кун ичида миллий терма жамоага хорижлик мураббий тайинланиши ҳақида айтиб ўтгандик. Бугунги кунда бир қанча номзодларни кўриб чиқдик, лекин ҳозирча бизнинг талабларимизга жавоб берадигани чиқмади. Аммо, изланишдамиз, музокаралар олиб бормоқдамиз”- деб таъкидлаб ўтди федерация раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан 14 ноябрь куни меҳмонда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин бўлиб ўтадиган стадион ва унинг вақти ҳақида кейинроқ хабар берилади.


 ПФЛ бош директори ўзгарди

2017 йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси раҳбариятидаги ўзгаришлар масаласи кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда федерациянинг расмий сайти. 

Шу вақтга қадар ЎзПФЛ Бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магаметов ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Омон Ғофуров тайинланди. 

Маълумот учун, Ғофуров Омон Файзуллаевич 1984 йил 14 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган, миллати ўзбек, маълумоти олий. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Фаолияти давомида спорт ташкилотлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида турли лавозимларда ишлаб келган. Рус, испан ва инглиз тилларида сўзлаша олади. 


Футзалчиларимиз муддатидан аввал Осиё чемпионатига чиқишди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Эроннинг Табриз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2-турда Туркманистонга қарши баҳс олиб бориб, 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур учрашувдан аввал эса Қирғизистон термаси Непални 5:0 ҳисобида таслим қилишга муваффақ бўлди.

Демак, сўнгги тур олдидан иккита ғалабага эришган Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасига эга бўлди. Қирғизистон футзалчилари ҳам иккита ғалабага эришган ҳолда ОЧ чиптасини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жаъми 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.


ЎФФ президенти Қатарга сафар уюштирди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Ахмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа бин Аҳмад ол Танийнинг таклифига асосан Доҳага хизмат сафари уюштириб, дунёдаги энг яхши футбол академияларидан бири саналган “Aspire”га ташриф буюрди.

ЎФФ делегацияси учрашув якунларигап кўра, Ўзбекистон ва Қатар футболи раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

Қатар сафари Умид Аҳмаджоновнинг ЎФФ президенти этиб сайланганидан бери амалга оширган учинчи хорижий сафаридир. Бунга қадар Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино ва ва БАА футбол уюшмаси вице-президенти билан учрашган эди. 


Бобуржон Тагаев муай тай бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ҳамюртимиз Бобуржон Тагаев муай тай бўйича профессионаллар ўртасида бўлиб ўтган “EM LEGEND” доирасидаги жаҳон чемпионатида 67 кг вазнда иштирок этиб, кетма-кет иккита жанг ўтказди.

Биринчи жангида таиландлик муайтайчини мағлуб этган Тагаев кейинги жангда россиялик рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади ва олтин камарни қўлга киритди.