Ваш браузер устарел. Рекомендуем обновить его до последней версии.

Саҳифа ҳикмати

Ҳеч қачон бировга ҳасад қилма, кимнингдир орзу-умидлари йўлига ғов бўлма, бу ёруғ дунёда ҳар кимнинг қисмати алоҳида-алоҳида битилган. 

Ўзингги боқ, яратгандан ўзингга инсоф сўра, шояд нажот топсанг.

                  Фирдавсий

"Узоқ манзилларни кўзлаган карвон..."

    Мамлакат ҳукумати олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиб бериш, қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг жойлардаги ижросини тарғиб этиш, матбуот ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари зиммасига ҳам улкан вазифалар юклайди. Айниқса, бугунги тезкор даврда оддий томошабинни ахборот хуружлари, миллий манфаат ва қарашларимизга зид бўлган телемаҳсулотлардан асраш, уларга истиқлол ва озодликнинг қадр-қиммати, бой маънавий меросимиз, қадим урф-одатларимизни ўзида шакллантирган, инсонийлик ва эзгуликка чорловчи кўрсатув ва эшиттиришлар орқали ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳини қарор топтириш, жамиятимизда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилишида оммавий ахборот воситалари қаторида муносиб иштирок этиш ва ҳисса қўшиш, жамоатчилик, хусусан ёшларнинг Ватанга муҳаббат, бунёдкорлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик каби фазилатларни тарбиялашда кўмаклашиш лозим. Ушбу жараёнларни жадаллаштиришда оммавий ахборот воситаларининг беқиёс ўрни ва роли мавжуд эканлиги бугунги кунда янада аниқ равшан бўлмоқда.

Наманган вилоятида бугун 2 200 000 дан зиёд ахоли истиқомат қилади. Уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этиши эса бошқа соҳалар қатори ОАВ ходимларига хам янада катта масъулият юклайди. Хусусан хар қандай тараққий этаётган жамиятнинг кушандаси бўлган гиёхвандлик, диний ва ирқий ақидапарастлик, терроризм каби иллатлар Наманган вилоятида хам ўта долзарб ахамият касб этади. Бугун онги эндигина шаклланиб келаётган ёшларни истиқлол ғояси, ватанпарварлик рухи ва инсонийлик тамойиллари билан тарбиялашда бошқа қатор сохалар каби вилоятдаги матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг хам алохида ўрни бор.       

1998-2008 йиллар давомида Наманган вилояти “Шарқ телевидениеси”да фаолият юритаётган пайтимиздаёқ юқоридаги долзарб масалаларнинг ечимида ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшларбоп телевидение яратиш ғояси туғилган эди. Ғоя асосида “Шарқ телевидениеси”да хам қатор лойихалар амалга ошириб кўрилди. Бироқ, сўнгги сўз айтиш хуқуқининг йўқлиги, компаниянинг ижодий ривожланиш стратегиясини бевосита ижодкорлар эмас, раҳбарият белгилаб бериши хисобига аксарият дастурлар ўз ўрнида қолиб кетди. Юксак ғояларни ўзида мужассам этган лойихаларни амалга ошириш учун янги ижодий майдон кераклигини яққол намоён бўлди.

2008 йилнинг ёз ойларида бир гуруҳ ташаббускор ёшлар хамкорлигида “Ҳилқат телерадиоси” МЧЖ ўз фаолиятини бошлади. Ташкилотимиз дастлабки кунларданоқ ўз олдига улкан мақсадларни қўйди. Ўз сафини изланувчан ва ижодий салохиятга эга бўлган ёшларТошкент. февраль 2010 йилТошкент. февраль 2010 йил билан тўлдиришни бошлаган жамоа 2008 йилда Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси томонидан ўтказилган “Ижтимоий телерадиороликлар 1-миллий фестивали”да иштирок этди. «Умуминсоний қадриятлар, асрий анъаналар ва ўзбек халқининг урф-одатлари» йўналишида тайёрланган ижтимоий ролигимиз мамлакат миқёсида 1-ўринни эгаллаб махсус диплом билан тақдирланди. Ёш жамоага бундай ишонч кўрсатилиши эса келгуси ижодий муваффақиятларга туртки бўлди.

Тошкент. Декабрь, 2010 йил.  Тошкент. Декабрь, 2010 йил.

  2009,2010,2011 йилларда ўтказилган "Ижтимоий медиамаҳсулотларнинг II-III-IV- миллий фестивалида" хам "Ҳилқат телерадиоси" ижодий гуруҳи муносиб қатнашиб,  мамлакат миқёсида Наманган шарафини муносиб химоя қила олди. Шу йиллар давомида юртимиздаги 26 та нодавлат телерадиоканаллар орасида кучли учликдан мунтазам ўрин олиб келди. “Ҳилқат телерадиоси” ижодий жамоаси айниқса инсонпарварлик ва меҳр-мурувват мавзуларидаги роликларни алоҳида иштиёқ ва катта қизиқиш билан тайёрлайдилар. Табиийки, бу мавздаги кичик фильмлар хеч кимни бефарқ қолдирмайди. Шундан бўлса керак ўзига хос мусиқа ва сценарийга асосланган медиамаҳсулотларимиз хар йил турли мукофотларга лойиқ топилди.