Ваш браузер устарел. Рекомендуем обновить его до последней версии.

Қисқа сатрларда... 

2017 йил шу давригача икки миллионга яқин фуқаролар ўз мамалакатларидан қочоқ сифатида тарк этганлар. Бу ҳақда БМТнинг Қочоқлар масалалари бўйича комиссари маълумот берган.

Буларнинг, 650 минг нафари Жанубий Судан аҳолиси бўлса, 500 мингдан зиёди Мьянма давлатидан Бангладешга қочиб кетган рохинжа халқи вакилларидир.  


БААнинг Дубай шаҳрида ноябрь ойида энг катта фоторамка очилади. Қиймати 43.6 млн долларга тенг бўлган лойиҳа 2013  йилда бошланган,     2015 йилда якунига етиши лозим эди, бироқ зарур материаллар етишмовчилиги туфайли муддати чўзилиб кетди.

Рамканинг баландлиги 150 метр, эъни 93 метрдан иборат бўлиб, иншоот шакли фото ёки картина ромини эслатади. Унинг биринчи қаватида музей ва кўргазмалар зали, иккинчи қаватига эса лифт орқали чиқиб шаҳар манзаларини томоша қилиш мумкин.


HONDA автомобил чиқаришни тўхтатди

 Япониянинг йирик компанияси HONDA Motor тарихда биринчи маротаба автомобилларни чиқаришни тўҳтатди.

HONDA матбуот ходимининг айтишича, Саяма шаҳридаги завод 2021 йилгача ўз фаолиятини вақтинча тугатди.

2016 йилда компания Японияда 820.2 минг автомобил ишлаб чиқарган бўлиб, шулардан 147.2 мингини экспорт қилган.


 

АҚШда ҳақиқий қиш

Америка Қўшма Штатларининг Атлантика океани соҳиллари учун декабрь охири ва январь ойи боши жуда қорли ҳамда совуқ келди. Мамлакатнинг баъзи штатларида қор ёғиши ҳамон давом этмоқда.

Жон Кеннеди номидаги Нью-Йорк халқаро аэропорти кўриш масофаси пасайгани ва кучли қор туфайли ўз ишини вақтинчалик тўхтатди, мегаполисдаги мактабларда эса машғулотлар бекор қилинди.

3 январь куни 29 йил ичида биринчи марта Флорида штати шимолидаги Таллахассида қор ёғди. Штатнинг баъзи мактаб округлари раҳбарияти таътилларни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилди, Орландодаги сувли аттракционларга эга махсус боғлар вақтинчалик ёпиб қўйилди.

АҚШ пойтахти Вашингтонда совуқ ҳарорат январь ўрталарига қадар сақланиб қолади. Луизиана, Жанубий Каролина ва Жоржияда фавворалар ҳам музлаб қолди.


 

Истанбул янги йилни бекор қилди

Ўтган йил 1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирилган ва бунинг оқибатида 39 киши ҳаётдан кўз юмган эди. 

Истанбулдаги Бойўғли маъмурияти Тақсим марказий майдони ва Истиқлол сайёҳлик кўчасида Янги йил тантаналарини нишонламаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чоралар террорчилик хавфи туфайли қабул қилинди. 

Бу ҳақда чоршанба куни Бойўғли маъмуриятининг хавфсизлик бошқармаси раҳбари Исмоил Қилич маълум қилган. 

"Янги йил оқшоми куни хавфсизлик чоралари ўтган йилгиларга нисбатан икки баробар — энг олий даражагача кучайтирилади. Фуқаролар ўзларини хавфсизликда ҳис этишлари учун ҳеч қандай жамоатчилик тантаналарига йўл қўйилмайди. Одамларнинг тўпланишига йўл қўйилмайди. Истиқлол кўчаси ва Тақсим майдонида, шунингдек шаҳарнинг бошқа марказий туманларида шундай чоралар кўрилади", — деган Қилич. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 1 январга ўтар кечаси Истанбулда Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирилган эди. Автомат билан қуролланиб олган террорчи 700дан ортиқ одамлар тўпланган клубга ёпирилиб кирган ва уларга қарата ўт очган. Туркия ИИВ маълумотларига кўра, 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланган. Ушбу теракт учун масъулиятни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олган. 

Терактни амалга оширган шахс — ўзбекистонлик бўлган Абдулқодир Машарипов 16 январь куни антитеррор операцияси вақтида Истанбулнинг Эсенъюрт ҳудудида қўлга олинган.


Владимир Путин яна Туркияга боради.

Россия президенти Владимир Путин 11 декабрь куни Туркияга ишчи ташриф билан боради. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинган. «Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, энергетика соҳасидаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинади», — дейилган хабарда. Сиёсатчилар шунингдек, халқаро майдондаги долзарб масалалар хусусида ҳам фикр алмашиши кутилмоқда.


  Вазият ўта қалтис

“Ядро уруши кутилмаган вақтда бошланиши мумкин!”- Шимолий Корея АҚШни юзага келиши мумкин бўлган можородан огоҳлантирди.

Корея ярим оролидаги вазият ўта қалтис вазиятга келиб қолган.  Ядровий уруш ҳар қандай кутилмаган вазиятда бошланиб қолиниши ҳақида КХДРнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари  Ким Ин Рён хабар берган.

Унинг фикрига кўра, юзага келган вазиятга АҚШ ҳукумати айбдор ва Пхеньян ўз-ўзини мудофа қилишга тўла хақли, деб хисоблайди. Вашингтон ўз ўрнида эса “Ким Чен Ирнинг қолоқ тузуми” АҚШга нисбатан таҳдид қилишига қараб тура олмаслигини билдирган.

Бундан ташқари, ОАВда Америка фуқароларини Жанубий Кореядан эвакуация қилиш бўйича ўқув амалиётлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар тарқалган эди.

Пхеньян Вашингтон томонидан “экстремал” ва “тўғридан-тўғри” таҳдид бўлаётганини таъкидлайди ва КХДР ўз-ўзини мудофа қилишга тўла хақли, деб хисоблайди.

“АҚШнинг барча континенталь ҳудудлари бизнинг оловли кучимиз нишонида турибди. Агарда Америка бизнинг муқаддас еримизга бир қадам қўйишга уринса, қақшатгич зарбамиздан қочиб қутула олмайди”, -дейди БМТнинг бош ассамблеяси биринчи қўмитасида чиқиш қилган Ким Ин Рён.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг айтишича, Трамп Корея муаммосини уруш йўли билан ҳал қилмоқчи эмас, агарда дипломатик келишувларга эришиб бўлмаса, бундай йўлдан фойдаланиш эҳтимоли йўқ эмаслигини таъкидлаб ўтган.  


Сомалидаги теракт натижасида ҳалок бўлганлар сони ошмоқда.

Сомали пойтахти Могадишода содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ошди. Бу ҳақда Сомали федерал ҳукумати ахборот вазири Абдураҳмон Умар Осмон ўз твиттерида маълум қилган. 

"Аш-Шабоб"нинг ваҳший ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 276 тагача ва жароҳатланганлар сони 300 тагача етди", деб ёзган амалдор. 

Эслатиб ўтамиз, теракт 14 октябрда шаҳарнинг Ходан туманидаги меҳмонхона ёнида содир этилган. Портловчи моддалар билан юкланган юк машинаси портлатилган. Бирорта террорчилик гуруҳи ушбу қўпорувчилик учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган, бироқ ҳукумат терактни содир этишда "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳини айбламоқда. 

Мамлакат президенти Муҳаммад Абдуллоҳи Муҳаммад Сомалида уч кунлик мотам эълон қилди.


 Қозоғистон лотин ёзувига ўтади

    Қозоғистон республикаси 2018 йилдан 2025 йилга қадар лотин ёзувига ўтади. Козоғистон президенти давлат тилини лотин ёзувига ўтказиш лойиҳаси устида иш олиб бораётган ишчи гуруҳ билан учрашди.  Учрашув давомида ишчи гуруҳ янги лотин ёзувига асосланган қозоқ тили алифбосини тақдим этишди. Ушбу алифбо жамоат фикри ўрганиб чиқилиб, муҳокамаларга қўйилганидан сўнг тайёрланган.

“Шу кунларда фуқароларимиз қозоқ тилининг янги, лотин ёзувига ўтиши бўйича кўплаб ўз фикрларини билдирдилар. Айниқса ёшларимиз бу ғояни жуда катта қизиқиш билан қўллаб қувватладилар. Лотин ёзувига ўтиш ғояси мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритганидаёқ туғилган эди. Лотин ёзувига ўтиш бўйича харакатлар доим менинг назоратимда бўлиб келган”, - деди президент ишчи гуруҳ билан бўлган учрашувда. 

Н. Назарбоев лотин ёзувига ўтишда учрайдиган муаммоларни хал этишда шошма-шошарликка йўл қўйилмаслиги, бошқа тил вакиллари манфаатларини ўрганиб чиққан ҳолда амалга ошириш кераклигини, бу ислоҳот айниқса рус тилида сўзлашадиган аҳолига ҳеч қандай қийинчиликлар туғдирмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтди.