Ваш браузер устарел. Рекомендуем обновить его до последней версии.

Билиб қўйган яхшида!

Маркетинг- бу лотинча сўз бўлиб бозорни ўрганиш маъносини англатади. Маркетинг ўзаро мулоқот орқали одамларнинг эхтиёж ҳамда керакли заруриятларини имкон қадар  қондиришга қаратилган фаолиятдир. Маркетинг сохасида фаолият юритувчи шахс маркетолог-яъни бозоршунос деб аталади. Маркетологнинг вазифаси маълум соха доирасида бозор шароитларини чуқур ўрганиш ва таҳлиллар асосида маҳсулот ёки хизматни сотишга қаратилган. Маркетинг ўз йўналишлари бўйича бир неча турга бўлинади. Ишлаб чиқариш сохаси, хизмат кўрсатиш тизими ва иқтисодий кўрсаткич тахлили бўйича маркетинг хизматлари бир-биридан тубдан фарқ қилади.

Саҳифа хикмати

Агар инсонда ният пок, эътиқод мустахкам, тил ва дили бир бўлса албатта барча орзу умидларига етгай.         

 

         Буюк келажак учун...

"Ҳилқат телерадиоси" МЧЖни иқтисодий ва молиявий жиҳатдан янада ривожлантиришни устивор вазифа деб билган Маркетинг бўлими 2012 йилнинг 2 август куни фаолият бошлади. Шу ойнинг ўзидаёқ Маркетинг бўлимининг ташкилий–ҳуқуқий шакли тўла ишлаб чиқилиб, унга расмий тус берилди. Ўзида замонавий телевизион менежмент ва телемаркетинг асосларини мужассам қилган, реклама берувчи ва бошқа турдаги буюртмачиларга энг илғор хорижий услубларда хизмат кўрсатишни намоён эта олган жамоа, тез кунларда хизматлар таклифининг турли ўлчам ва форматдаги буклетлари ва бошқа кўргазмали материалларини яратди. Бошланган хайрли ишларга жахоннинг етакчи телевизион компаниялари ва реклама агентликларининг бой тажрибалари ва тайёр услубий қўлланмалари асос сифатида олинди. Аниқ режа ва мақсад сари интилишлар ўзининг дастлабки натижасини бериб, тез кунларда Наманган шаҳридаги ўқув марказларидан бири билан шартнома имзоланди. Ушбу келишув “Ҳилқат телерадиоси” Маркетинг бўлимининг ўз танлаган йўлидан тўғри ва собитқадамлик билан кетаётганига яққол далил бўлди. Дастлабки буюртма билан бир қаторда кетма–кет ҳамкорлик шартномалари имзолана бошланди. Буюртмачиларга тайёрланиб берилаётган медиамаҳсулотларнинг ижодий ва техник сифати, рақобатчиларга нисбатан арзон бахолар ва албатта юксак профессионализм мижозларнинг ҳақли эътирофларига сабаб бўлди.

          2012 йилнинг охирларига келиб Маркетинг бўлимининг иш услуби ва даражаси кескин кўтарилди. Натижада кичик бизнес субьектларидан ташқари йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ўзаро манфаатли шартномалар имзолана бошланди. Фарғона водийсида алоҳида обрў–эътиборга эга бўлган, водийдаги барча телеканаллар билан узлуксиз ҳамкорлик қилувчи “Уржуза” кўз клиникаси билан шартнома тузилиши “Ҳилқат телерадиоси” маркетинг бўлимининг водийда ҳам ўз ўрнига эга бўлаётганидан далолат берди. ”Уржуза” клиникасининг Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятидаги филиаллари ҳақидаги кўрсатувлар ҳам айнан “Ҳилқат телерадиоси” маркетинг бўлими томонидан тайёрлаб берилди.

   Медиамаҳсулотларнинг энг сўнгги рақамли тизимдаги телевизион ускуналарда тайёрланаётгани ва хар бир мижозга янгича фикр ва ноодатий ғоялар билан ёндашилгани Маркетинг бўлими ишларини тобора ривожланиб боришига замин яратди. Наманган шаҳридаги кўплаб ташкилот ва корхоналар ҳам айнан бизнинг хизматларимизни танлай бошладилар. "Уржуза" кўз клиникаси, "Дамбоғ" ва "Дипломат" поябзаллари, "Ҳаёт" булоқ сувлари, "Узмебел" ва "Янги аср" савдо дўконлари, "Ниҳол" сиҳатгохи, "Зайнаббегим", "Иффатли келин", "Дурдона", "Мушарраф" ўқув марказлари каби кўплаб ташкилотлар билан мустаҳкам ижодий алоқалар ўрнатилди.

    2013 йилнинг ноябрь ойида ўз мустақил фикрига ва шахсий дунёқарашига эга бўлган, одамлар билан мулоқот қобилияти шаклланган, энг асосийси замонавий ахборот технологияларини тўла ўзлаштирга ёшлар ўртасида келгусида айнан Маркетинг бўлимида фаолият юритиш учун  танлов эълон қилинди. Танловда жами 48 нафар номзодлар иштирок этиб, махсус анкета саволларига жавоб бердилар. Якунида эса интеллектуал салохияти бошқа номзодлардан  кучлироқ бўлган, ўз хаёт йўли ва карьерасини телевидение соҳаси билан боғлашга тайёр 10 нафар ёшлар Маркетинг бўлимига қабул қилинди. 

     Телевизион маркетинг соҳасида йилдан-йилга тажриба ва малака ошириб бораётган "HILQAT TELERADIOSI" Маркетинг бўлими ходимлари 2015- йилни ҳам кўтаринки кайфиятлар билан бошладилар. Ижодий ва техник гуруҳ аъзолари эса маркетологлар буюртмасини ноанъанавий ва кретив ғоялар асосида ижро этиш учун бор куч-ғайратларини сарф этдилар. Натижа ўзини кўп куттирмади. Маркетинг бўлими билан ишлаётган мижозлар бажарилган ишдан қониқиш ҳосил этиб, ўзгача шакл ва ўзгача ёндошувни хис этганларини таъкидладилар. Табиийки, ўз ишини профессионал даражада бажарган хар қандай касб эгаси алал оқибат эътироф ва эътибор топади.

 Қатъий тартиб, аниқ режа ва фойдадан кўра мижознинг хурсандлиги муҳимроқ хисобланган ташкилотнинг Маркетинг бўлими буюртмалари 2014-йилга нисбатан етти баробарга ёки 82 %га ўсди. Ютуқлардан илхомланган жамоага янги ходимлар жалб этилиб, уларни замонавий телемаркетинг услублари ва амалиётига ўқитиш ишлари бошлаб юборилди. Маркетинг бўлимида ўзаро рақобат муҳитини шакллантиришга эришилди. Танлов асосида ишга қабул қилинган янги маркетологлар ҳам олган назарий билимларини  амалиётда қўллай бошладилар.

     Айни кунларда бу ёшлар жахон андозалари даражасидаги телемаркетинг асослари бўйича қайта ўқитилиб,  шу сохага оид билим ва кўникмаларини шакллантирмоқдалар.Бу билан янги иш ўринлари яратиш орқали ёшларни замонавий касбларга йўналтириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларга лаббай деб жавоб бермоқдамиз.

Маркетинг бўлими фаолиятини янада ривожлантириш “Ҳилқат телерадиоси” жамоасининг муҳим ва стратегик мақсадларидан бири бўлиб қолаверади. Зеро, хар қандай ташкилот молиявий ва иқтисодий барқарор бўлгандагина ўз олдига қўйган буюк мақсадларни амалга оширишга қодир бўлади. Мақсад эса бир тобора ривожланиб бораётган юртимиз равнақига ўзимизнинг камтарона ҳиссамизни қўшишдир.