Responsive Marquee

Биз билан боғланиш учун +998 95 300-28-08, +998 33 301-28-08, +998 95 303-28-08 рақамларига қўнғироқ қилинг.

2011 - йил

2011 йил якунида жамоа аъзолари учун янги йил базми уюштирилди ва "HILQAT TELERADIOSI" МЧЖ тарихида илк бор ташкилотнинг ўз медиамукофотининг дастлабки эгаси маълум бўлди. Янги йил тантанасининг тақдирлаш маросимигача хам ҳеч ким, шу жумладан номзоднинг ўзи ҳам мукофот кимга берилишини билмасдилар. Бу эса бутун тантана ва тақдирлаш маросимига янада завқ ва қизиқиш уйғотарди.

Ниҳоят йигирмага яқин ходимлар иштирокидаги байрамнинг расмий тақдирлаш қисмида 2011 йил якунлари бўйича ва "HILQAT TELERADIOSI" тарихидаги илк "HILQAT IFTIXORI" номи эълон қилинди. Бу ўз жамоадошларига нисбатан кўпроқ ва самаралироқ меҳнат қилган бир вақтнинг ўзида ҳам ижодий ҳам техник соҳаларида фаолият олиб борган, мухбир, монтажчи ва тасвирчи вазифаларини қойилмақом қилиб уддалаган АБДУРАҲМОНОВ БОБУР МАҲМУДЖОН ўғли эди. Тантана ўтказилаётган жойда бир лаҳза сукунат юзага келди. Барча ходимлар яна бир бор ғолиб номини тинглашни истар эдилар, улуғворлик ва кўтаринкилик акс этадиган мусиқа садолари остида АБДУРАҲМОНОВ БОБУР МАҲМУДЖОН ўғли "HILQAT IFTIXORI" дея эътироф этилди. Мукофот эгаси эса яна озмунча вақт нима бўлганини тушунмай ҳайратланди-да, сўнг ҳаяжон ва фахр билан саҳнага қадам қўйди. Бу ҳақиқатдан ҳам тарихий воқеа эди. Боиси, йиллар ўтади бироқ, ушбу мукофотнинг илк эгаси ҳар доим "HILQAT TELERADIOSI" тарихи билан ҳамоханг қолаверади.

2012 - йил

2012 йил якунлари бўйича ҳам жамоанинг янги йил базми ташкил этилди. Табиийки, бир йил аввал бошланган яхши анъанага кўра ҳамма 2012 йилнинг "HILQAT IFTIXORI" ким эканлигини кутаётган эди. Чунки, ташкилотда жорий этилган ички тартиб қоидаларга кўра бу каби маълумотлар яъни ғолиблар, рағбатлантирилувчи ходимларни фақат биринчи раҳбарнинг ўзи биларди.

Ҳатто ўринбосарлар ҳам бу ҳақда ҳеч қандай маълумот билмасдилар. Бу эса хаяжон ва қизиқишни янада ортишига сабаб бўлар эди. Йил давомида ўзига топширилган вазифаларни аъло даражада уддалаган, ижодий салоҳияти янада юксалиб бораётган ёшлар жамоада кўпчиликни ташкил этгани боис ҳам, бу йил жамоада ифтихор билан тилга олишга ким лойиқ эканлиги барчани бирдек қизиқтириб турди.  Ниҳоят, тақдирлаш маросими бошлангач янги йил базми ўтказилаётган хона узра сукунат хукмронлик қилди. Одатдагидек рағбатлантирилувчи мукофотлар топшириб бўлингач, "HILQAT TELERADIOSI"нинг 2012 йил давомида олиб борган фаолиятида ўзига хос из қолдирган, энг муҳими ташкилотда янги йўлга қўйилган маркетинг бўлими хизматларини тарғиб этиш, бу борада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан тижорий музокаралар олиб бориб, дастлабки ютуқларни қўлга киритган,

шу билан бирга ижодий жараёнларда ҳам ўз ташаббускорлиги, фидоийлик намуналари билан бошқа ҳамкасбларигаўрнак бўлган ОЛИМЖОНОВА НАЗИРА ОДИЛЖОН қизи  2012 йил якунлари бўйича "HILQAT IFTIXORI" дея эълон қилинди. Эндигина ўн саккиз ёшни қаршилаган, ўз хаёт йўлини телевизион олам билан чамбарчас боғлаган ёш ходим учун бу улкан ютуқ эди. Ташкилотнинг энг олий унвони эндигина ўсиб келаётган ходимга берилиши эса, "HILQAT TELERADIOSI"да ёши ва мавқейидан қатъий назар ҳақиқий меҳнат қилган, ўз ишига фидоий ёндошган ҳар қандай одам алоҳида эътибор ва мукофотга лойиқ эканлигини билдиради.

2013 - йил

"HILQAT TELERADIOSI" ижодий жамоаси 2013- йилни ҳам катта режалар, улкан ва аниқ мақсадлар билан бошлади. Мақсадлар муштараклиги боис шу йил август ойида Андижон вилоятидаги "Водий садоси" ЁТРК билан ўзаро ижодий ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама битим имзоланди. Ушбу келишувга асосан "HILQAT TELERADIOSI" "Водий садоси"нинг Намангандаги расмий вакиллиги мақомини олди. Натижада вилоятда бўлаётган ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар ва бошқа мавзулардаги тезкор ахборот лавхалари, кунгилочар кўрсатувлар, тижорий медиамаҳсулотлар юқори савияда тайёрланиб "Водий садоси" дастурларига жойлаштирила бошланди. Ижодкорларимиз томонидан тайёрланиб эфирга узата бошланган "Бизнес форум" тижорий дастури айниқса телетомошабинларга жуда манзур бўлди. "Бизнес форум" тижорий дастури Наманган вилоятидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тавсифига бағишланган бўлиб, диққатга сазовор томони нафақат шу маҳсулот ёки хизмат тури реклама қилинида балки шу мавзуга оид фойдали маслаҳатлар ҳам телетомошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Ҳар куни бир вақтда эфирга  узатилиши эса исътемолчиларнинг ўзларига керакли бўлган қизиқарли маълумотларини ҳеч қийинчиликсиз олишларига имкон яратди. Ўзига хос дизайн, янгича ёндошув ва ноанъанавий телевизион ечимлар ушбу дастурни тез оммалашиб кетишида муҳим аҳамият касб этди. Вилоятимиздаги кўплаб ўқув марказлари, умумий овқатланиш шаҳобчалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ушбу дастурда ўз хизматлари ёхуд маҳсулотларининг батафсил афзалликларини телетомошабинга етказиш имконига эга бўлдилар. Қайсидир маънода 2013 йил давомида амалга оширилган лойихаларимизнинг энг яхшиси "Бизнес форум" тележурнали бўлди. Ушбу дастурни дизайн ва яхлит телевизион кўринишга келтириш жараёнларида ўз ҳамкасбларига нисбатан алоҳида ўрнак кўрсатган, туну-кун ушбу лойиханинг тўлақонли дастурга айланишида фидоийлик кўрсатган дизайнер АЗИЗОВ ЖАМОЛИДДИН ШАВКАТОВИЧ "HILQAT IFTIXORI-2013" медиамукофотининг соҳиби деб эълон қилинди.  Бу ташкилотимиз тарихидаги ифтихорга лойиқ ходимларимизнинг учинчиси эди.

2014- йил

2014- йил ҳам "HILQAT TELERADIOSI" МЧЖнинг ижодий ва техник жамоаси учун ўзига хос ютуқлар, забт этилиши бошланган янги чўққиларни тақдим этди. Ташкилотдаги ҳар бир мутахассис, ҳар бир ходим аниқ мақсад ва режалар билан ўз вазифасини сидқидилдан бажара бошлади. Телемаркетинг соҳасининг сермашаққат ва кўп эътибор талаб қиладиган жиҳатларига кўникиб бораётган жамоа аъзолари 2014-йилги молиявий-иқтисодий натижаларни ўтган йилларга нисбатан яхшилашга йил бошидан ҳаракат қилдилар. Тажриба ва музокаралар олиб бориш услубининг янада мукаммаллашгани муваффақиятлар гарови бўлди. Буюртмачилар сони ортиб, кундан-кунга янги лойихалар устида иш олиб бориш имкони туғилди. Йил давомида қилинган сермаҳсул харакатларнинг мантиқий якуни сифатида кириб келаётган янги 2015-йил муносабати билан "HILQAT TELERADIOSI" ижодий гуруҳи тарихида илк бора Янги йил шоу дастури тасвирга олиниб, 2015- йилнинг 1 -январь куни "Водий садоси" ёшлар телерадиокомпанияси орқали бутун Фарғона водийси аҳолиси эътиборига ҳавола этилди. Наманган вилоятида яшаб, ижод этаётган таниқли ва ёш хонандалар, қизиқчи ва шоирлар, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган юртдошларимиз иштирокида уюштирилган мазкур байрам дастури, унинг иштирокчилари ва телетомошабинлар қалбидан муносиб жой эгаллади. 

Ижодий ва техник жиҳатдан мукаммал телелойиҳалар яратиш, уларни кўпмиллионли телетомошабинлар хукмига хавола этиш, замонавий телемаркетинг соҳасида илк ютуқларни қўлга киритишга одатланиб қолган "HILQAT TELERADIOSI" МЧЖ аъзолари 2014-йил якунлари бўйича ҳам ўз қаҳрамонларини аниқлаб олишлари керак эди. Бу эса жамоанинг йил якунларига бағишлаб анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган янги йил байрамида маълум бўлади. Ўтказилган ажойиб байрам кечасининг энг хаяжонли дақиқалари етиб келди. Ташкилот ўз фаолиятини бошлаган кунларданоқ, энг оғир дамларда елкадош бўлган, ёшларни ўз ортидан эргаштириб, ҳам ижодий, ҳам техник соҳада фидоийлик кўрсатган, "HILQAT IFTIXORI"  медиамукофотининг таъсис этилиш йилларида бевосита иштирок этган ИСАҚОВ АБДУВОҲИД АБДУВАҲОБОВИЧ  "HILQAT  IFTIXORI-2014" медиамукофотининг соҳиби деб эълон қилинди. Бу эса "HILQAT TELERADIOSI" тарихида қайси йилда бўлмасин ўзининг ҳалол меҳнати ва фидоийлик намуналари билан бошқаларга ўрнак бўлган ходимларини жамоа хеч қачон назардан четда қолдирмаслигининг яққол намунаси эди.

2015 - йил

"HILQAT TELERADIOSI" ижодий гуруҳи эса Наманган вилояти ижтимоий-сиёсий хаётида рўй бераётган энг сўнгги янгиликларни тайёрлаб, "Vodiy sadosi" Ёшлар телерадиокомпаниясининг "VAQT" ахборот дастурига етказиб берди. 2015-йил ташкилот учун ҳар жабхада муваффақиятли ўтиб, унинг моддий техника базаси мустахкамланди. Ижодкорларнинг салоҳияти янада ошиб, тайёрланаётган ижодий ва тижорий материалларнинг савияси юксалди. Йил сўнгида анаънавий равишда жамоанинг янги йил

 ифтихорлар орасида бўлишини истайди. Бироқ, медиамукофот фақат бир кишига насиб этади. Хаяжонли онлар, тантанали мусиқа садолари остида 2015-йилги "HILQAT IFTIXORI" медиамукофотининг  соҳиби маълум бўлди. Ўзининг ижодий салоҳияти, фидоиийлик намуналари, ишига профессионал ёндашуви билан хамкасбларига ўрнак бўлаётгани учун ХОШИМОВ ШОКИР ШАРИБЖОН ўғли "HILQAT IFTIXORI-2015" медиамукофотига лойиқ деб топилди. 

2016 - йил

"HILQAT TELERADIOSI" ижодий гуруҳи эса Наманган вилояти ижтимоий-сиёсий хаётида рўй бераётган энг сўнгги янгиликларни тайёрлаб, "Vodiy sadosi" Ёшлар телерадиокомпаниясининг "VAQT" ахборот дастурига етказиб берди. 2015-йил ташкилот учун ҳар жабхада муваффақиятли ўтиб, унинг моддий техника базаси мустахкамланди. Ижодкорларнинг салоҳияти янада ошиб, тайёрланаётган ижодий ва тижорий материалларнинг савияси юксалди. Йил сўнгида анаънавий равишда жамоанинг янги йил

 ифтихорлар орасида бўлишини истайди. Бироқ, медиамукофот фақат бир кишига насиб этади. Хаяжонли онлар, тантанали мусиқа садолари остида 2015-йилги "HILQAT IFTIXORI" медиамукофотининг  соҳиби маълум бўлди. Ўзининг ижодий салоҳияти, фидоиийлик намуналари, ишига профессионал ёндашуви билан хамкасбларига ўрнак бўлаётгани учун ХОШИМОВ ШОКИР ШАРИБЖОН ўғли "HILQAT IFTIXORI-2015" медиамукофотига лойиқ деб топилди.