“HILQAT TELERADIOSI” таъсисчилари-нинг умумий йиғилишида 2008 йил 15 августда  тасдиқланган. Расмий герб доира шаклида бўлиб, мовий ранг билан қопланган. Шаклнинг айнан доира кўринишида акс этгани бу жамоада ҳар қандай масала ва амалга ошириладиган вазифалар фикрлар ҳилма-ҳиллигига асосланиб, эркин муҳокамалар йўли билан ҳал  этилишининг  белгисидир. Бундай иш услуби ташкилот бошқарувида принципиал аҳамият касб этади.

Гербнинг юқори чап ва пастки ўнг қисмида шакл  бўйлаб жойлашган уч чизиқ  юртимиз равнақи,мамлакатимиз ривожига ўз  ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ёшларни бир  ғоя атрофида бирлашишга  чорлайди. Қолаверса, ташкилот таъсис этилган кунда унинг таркибида бўлган илк ходимларнинг сони ҳам шу чизиқларда яширинган.  Гербнинг марказий қисмида лотин алифбосида, кумуш рангда “HILQAT” сўзи акс этган. “HILQAT TELERADIOSI” расмий герби ташкилотнинг барча расмий бланкларида, муҳр ва штампларида қўлланилади. “HILQAT TELERADIOSI”нинг расмий герби унинг мадҳияси ва байроғи каби ҳар бир ходимнинг фахр ва ифтихори ҳисобланади. 

"HILQAT TELERADIOSI" МЧЖнинг расмий байроғи

“HILQAT TELERADIOSI”  таъсисчилари-нинг умумий йиғилишида 2008-йилнинг 11-ноябр куни тасдиқланган. Расмий байроқ мамлакатимизда телерадиожурна-листика соҳасида улуғ мақсадларни кўзлаб иш бошлаган ижодий жамоанинг юксак парвозларида руҳий мадад вазифасини бажаради. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги мовий ва оқ ранглар

“HILQAT TELERADIOSI”нинг  расмий байроғида ҳам ўз аксини топган, бу эса жамоага қабул қилинган ҳар бир ҳодим   ҳар он, ҳар лаҳзада Ватан муҳаббати, юрт ишқи билан яшашга масъуллигининг далолатидир. Байроқнинг асосини ташкил қилувчи оқ ранг компания мақсадларининг эзгулик ва поклик билан ҳамоҳанглигини англатиб, қадам ташлаётган йўлимиз ҳамиша оқ бўлишига ишорадир.Байроқнинг юқори ва пастки қисмидаги кичик ва катта  мовий ранг чизиқлар кичикликдан-катталикка қараб интилишни ва бу йўлда ҳам оппоқ ният, оқ орзулар ҳамроҳ бўлишини ифодалайди. Байроқнинг марказида “HILQAT TELERADIOSI”нинг расмий герби ва “HILQAT TELERADIOSI”  сўзлари битилган. Ҳамиша мусаффо осмон, тинчликни англатувчи мовий ранг ва поклик, беғуборлик,  софлик, орзу ва хаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли ҳисобланган оқ ранглар уйғунлигидаги “HILQAT TELERADIOSI”  расмий байроғи жамоа аъзоларини доимо улуғ мақсадлар, юксак ижодий жараёнларга чорлайди.

"HILQAT TELERADIOSI" раҳбарияти ижодий жамоанинг сўнгги йиллардаги сермаҳсул меҳнатларини янада рағбатлантириш, ёш ижодкорларнинг ўз ишига бўлган масъулияти ва садоқатини ошириш, ҳар бир интилувчан, ташаббускор ва иқтидор эгаси албатта эътиборда эканини таъкидлаш мақсадида 2011 йилнинг март ойида "HILQAT IFTIXORI" номли медиа-мукофот таъсис этди. Медиа мукофот таъсис хужжатларида қайд этилишича мазкур ном ва шу номдаги махсус статуэтка ҳамда уни тасдиқловчи махсус диплом бир йилда бир маротаба йил якунига бағишланган тантанали маросимда топширилади.

Ташкилотнинг ушбу Олий  медиа мукофотига йил давомида ижодий ва техник соҳада бошқалардан кўра фидоийлик кўрсатган, шахсий ташаббускорлиги ва интилувчанлиги билан атрофдаги ҳамкасбларига ўрнак бўла олган, "HILQAT TELERADIOSI"нинг янада ривожланиши, иқтисодий мустахкамланиши ва молиявий ривожига алоҳида ҳисса қўшган ходимлар лойиқ деб топиладилар. Номзодлар йил якунида таҳририятнинг тавсияси ва раҳбариятнинг тасдиқлаши орқали танланади. Мукофотга лойиқ деб топилган ходимга "HILQAT IFTIXORI"  медиамукофотининг статуэткаси ва унинг махсус дипломи  тақдим этилади.

"HILQAT  TELERADIOSI"нинг  мадҳияси

 

2009 йил 25 июнда қабул қилинган.

Баҳодир Акмалов мусиқаси

Иқболой Собирова   сўзи.

Ойнаи-жаҳоннинг кўрки сен билан,

Дилларда ифтихор номингни айтсам.

Борки шу виждоним,иймоним билан,

Шаънингни асрашга этаман қасам.

              НАҚОРАТ:

Пок буюк ниятла келди бу фурсат,

Эркин юрт ёшлари жам бўлган қудрат

Барчасин қалбида балққан ҳамият,

То абад яшна сен ўзинг бир –Ҳилқат.

 

Миллионлаб мухлиснинг чексиз қувончи,

Парвоз эт Ҳилқатим биз сенга қанот.

Сендадир ватаннинг буюк ишончи,

Довруғинг  жаҳонга танитсин ҳаёт.

              НАҚОРАТ:

Пок буюк ниятла келди бу фурсат

Эркин юрт ёшлари жам бўлган қудрат.

Барчасин қалбида балққан ҳамият

То абад яшна сен ўзинг бир –Ҳилқат