Фаолиятимизнинг асосий жиҳатлари
Саҳифа ҳикмати
gallery/35e962498ae58b53cf54f8dd8

Маркетингнинг энг муҳим концепцияси бу Бренд тушунчаси. Агар сиз Бренд бўлмасангиз демак, сиз йўқсиз. Савол: унда сиз кимсиз? Сиз шунчаки товарсиз. 

           Филипп Котлер              Халқаро маркетинг профессори  

Бизнесингизни янада  ривожлантириш учун ажойиб таклифлар

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ  

КОРХОНАЛАРИ УЧУН

ИБРАТЛИ ШАХСЛАР

ҲАҚИДА ФИЛЬМЛАР

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН

ДЕҲҚОН-ФЕРМЕР

ХЎЖАЛИКЛАРИ УЧУН

gallery/сураган эдингиз

Кўплаб мижозларимиз истакларидан келиб чиққан ҳолда, маркетинг сохасига доир энг кўп бериладиган саволларга сахифамиз орқали бир хафтада бир марта жавоб беришга қарор қилдик. Қуйида улардан биринчисини эътиборингизга ҳавола этамиз!

1-Савол: Корхонамизда маркетинг бўлими ташкил этилмаган ва ҳеч ким бу иш билан шуғулланмайди. Бу ишни қайси ходимимга топширишга ҳам хайронман. Нима маслаҳат берасиз?

Компаниянгиз маркетинги билан шуғулланишни ҳеч қачон ойлик-маош учун ишлайдиган ходимингизга ишонманг!

Даромад ойлик-маошдан афзал! Иш ҳақи хаёт кечириш учун етади, фойда эса бойитади. Шу сабабли,  ҳар ойда фақатгина белгиланган маош олиб кун кечираётган ходим ёки ишчилар учун сизнинг компаниянгизда савдо хажми ошиши ёки мижозларингиз сони ортиши ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас! Улар ўз ақл доирасидан келиб чиққан ҳолда имкони борича маркетинг учун маблағ ажратмасликка ёки камроқ миқдорда бўлишига  харакат қиладилар (Қариндошлиги бўлган ходимлар бундан мустасно). Табиийки натижа ҳам шунга яраша бўлади. Улар компания даромадидан кўра ўз  маошларини оширишингиз ҳақида кўпроқ қайғурадилар. Шунинг учун ҳам бу фаолият билан таъсисчилардан бири ёки маоши % кўринишида белгиланган маркетолог шуғулланса кутилган натижага эришишингиз шубҳасиз! Сабаби, сизнинг даромадингиз ошиши билан бир қаторда ўз ҳисобига маблағ қўшилиб боришини англаган ходим туну-кун, айнан савдо хажмини ошириш ва мижозлар сонини кескин кўпайтириш ҳақида бош қотиради, тинмай меҳнат қилади.

Рукнимиз бўйича саволлар бўлса Сайтимизнинг боғланиш сахифасига ёзиб қолдиринг тажрибали мутахассисларимиз маркетинг йўналишидаги барча саволларингизга жавоб беришади.

Муваффақият калити

Бугунги кунда кўплаб ёшлар ҳаётда мақсадини топишга ҳаракат қилмоқда, бироқ бу нотўғри ёндашув. 

«Мақсад – бу сиз катта ниманингдир бир қисми эканингиз, сиз бу дунёга керак эканингиз ва олдинда сизни фақатгина яхши нарсалар кутаётганини тушунишдир».

Марк Цукерберг ёшларга учта маслаҳат беради: 

•Катта ниманидир амалга оширишдан қўрқманг. Бизнинг ҳозирги давримиз келажагимиз асосини яратади.

•Бошқаларга ёрдам бериш учун вақт ва пулни аяманг. Ҳар ким ўз мақсади сари интилишда эркинликка эга бўлиши лозим. Агарда ҳамма ўзининг буюк ғояларини амалга ошира олса, дунё бироз яхши бўлган бўларди.

• Жамиятни мустаҳкамлаш. Биз қашшоқлик ва касалликларни тугатиши мумкин бўлган авлодга айланишимиз мумкин. Бироқ бунинг учун бирлашишимиз ва биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Марк Цукерберг 

"Fasebook" асосчиси

БИРГАЛИКДА БИЗ КУЧМИЗ...
МИЖОЗЛАР БИЗ ҲАҚИМИЗДА...
БИЗНЕС  ҲАМКОРЛАРИМИЗ...
gallery/ttrk & hilqat

1995-йилдан буён ўз дастурларини Фарғона водийси аҳолисига тақдим этиб келаётган,  “Тараққиёт телерадиокомпанияси” айни пайтга келиб, ҳар куни 18 соат мобайнида рақамли телеканал орқали ўз дастурларини эфирга узатмоқда.

“Тараққиёт телерадиокомпанияси” дастурларини Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларининг шаҳар ва туманлари ҳамда Қирғизистон Республикасидаги Ўш ва Жалолобод вилоятларининг айрим худудлари аҳолиси кузатиб боради. “Тараққиёт телерадиокомпанияси"нинг томошабинларга ҳавола этаётган дастурлари ранг баранглиги, замонавий телевизион услубдалиги билан бошқа каналллардан ажралиб туради. Дунёда рўй бераётган воқеа ва ҳодисаларнинг тезкор тафсилотлари, жаҳон ҳамда ўзбек киноижодкорлари томонидан яратилган энг сўнгги кинофильмлар ва премьералар намойиши, кўнгилочар дастурлар, эстрада юлдузларининг ижодидан ўрин олган сара куй қўшиқлар, мумтоз наволар, болажонлар учун бир биридан қизиқарли лойиҳалар ва ажойиб мультфильмлар, фойдали маслаҳатлар, атрофимиздаги олам ва табиат мўъжизалари ҳақида хужжатли фильмлар. Буларнинг барчаси “Тараққиёт телерадиокомпанияси”нинг кундалик дастурларидан ўрин олган.

gallery/diydor

2009 йилдан буён ўз дастурларини Фарғона водийси аҳолисига тақдим этиб келаётган,  “DIYDOR” FM-100,2 радиоси айни пайтда, ҳар куни соат 07:00 дан 24:00 гача ҒМ-100,2

тўлқини орқали ўз дастурларини эфирга узатмоқда.  “DIYDOR” FM-100,2 радиоси дастурларини Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларининг шаҳар ва туманлари ҳамда Қирғизистон Республикасининг Ўш ва Жалолобод вилоятларининг айрим ҳудудлари ахолиси тинглайди. “DIYDOR” FM-100,2 радиосининг тингловчиларга хавола этаётган дастурлари ранг-баранглиги, замонавий услубдалиги билан ажралиб туради. Дунёда рўй бераётган воқеа ва ходисаларнинг тезкор тафсилотлари, таниқли эстрада хонандалари ва эндигина санъант йўлига кириб келган ижодкорларнинг қўшиқ премьералари, кайфиятни чоғ қилувчи ажойиб кўнгилочар дастурлар, эстрада юлдузларининг сара куй-қўшиқлари, мумтоз наволар, фойдали маслаҳатлар.  Буларнинг барчаси “DIYDOR” FM-100,2 радиосининг кундалик дастурларидан ўрин олган. Ўзига хос рельефга эга бўлган Фарғона водийсининг аксарият худудларига “DIYDOR” FM-100,2 радиотўлқинлари тоза сифатда етиб боради. Табиийки, реклама берувчилар имкон қадар кенг қамровга эга бўлган тарқатувчилар билан ишлашни хохлайдилар.

gallery/лого

Юртимизда тадбиркорлик фаолиятига кенг имконият ва имтиёзлар берилаётган пайтда азалдан ҳунарманд ва ишбилармонлар маскани хисобланган водий аҳлининг бу борадаги интилишлари таҳсинга сазовор. Ўз бизнесини йўлга қўйиб, муваффақиятлар сари одимлаётган азиз тадбиркорларимизни 2018 йил бошларида ташкил этилган “UZMARKETING” журнали манфаатли ҳамкорликка чақиради. Фаолиятингизни янада юксалишига, сизнинг брендингизни кўпрок одамлар танишига   “UZMARKETING” реклама журнали ёрдам беради. Ушбу журнал рангли, сифатли, А4 форматида, 1 ойда 3000 тиражда чоп этилиб водийнинг таниқли масканларида тарқатилади. Қолаверса, Андижон, Фарғона ва Наманган шаҳарларидаги Давлат хизматлари марказлари, Савдо-саноат палатаси, савдо биржалари, таниқли магазин, кафелар ва савдо комплексларида журнал стендлари мавжуд. Андижон, Фарғона, Наманган, Қўқон, Марғилон, Асака ва Шаҳрихон шаҳарларидаги давлат ва хусусий ташкилотларининг журнал столларида жуналимиз узоқ муддат туради. 

УЛАР  БИЗГА ИШОНАДИЛАР !