Гўдаклар қотили: самарқандлик жиноий гуруҳнинг ваҳшийлигига барҳам берилди
gallery/209898891

Самарқандда болалар савдоси билан шуғулланган, ҳеч ким олмаган болалар эса нобуд қилинган хусусий клиника ҳақида аввал хабарлар тарқалганди. Ушбу жиноий иш бўйича айбдорларга суд ҳукми чиқарилди. "Ўзбекистон" телеканалида ушбу воқеага бағишланган кўрсатув эфирга узатилди.

Шифохона бошқаруви ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан 500 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда фарзандсиз оилаларга пуллашган. Сотилмай қолган гўдаклар қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилинган. 

Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлар бўйича Самарқанд вилояти судининг ҳукмига кўра, Наргиз Санахонова Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил 13 йил-у 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

gallery/209898892
Кўп қаватли уйлар олдидаги панжаралар ва тўсиқларни олиб ташлаш таклиф қилинди
gallery/12-17-e1522299294284

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида кўп қаватли уйлар олдидаги панжаралар, тўсиқлар ва шунга ўхшаш ноқонуний қурилмаларни олиб ташлаш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Кўп қаватли уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш қонун билан тартибга солинган. Бироқ, мазкур соҳада қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Айрим фуқаролар кўп қаватли уйлар олдида панжаралар, тўсиқлар ва шунга ўхшаш ноқонуний қурилмаларни қуриб оладилар, дейилади матнда. 

“Маълумки, кўп қаватли уйлар атрофидаги ерлар ҳам кўп қаватли уйнинг қайси қаватида яшашидан қатьий назар, шу уйда яшовчиларнинг умумий фойдаланишидаги ер майдони ҳисобланади. Лекин, ҳозирги кундаги ҳолатга кўра, кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида яшовчи шахслар томонидан ҳар хил йўллар билан ва ҳар хил воситалар билан уйга бириккан ерлар ўраб олинмоқда. Табиийки, бу  

ҳолат бошқа юқори қаватларда яшовчи, аслида 1-қаватда яшовчи фуқаро билан тенг ҳуқуққа эга бўлган аҳолига ноқулайликлар туғдирмоқда. Масалан, автомашинасини қўйишга жой топа олмайди. Ваҳоланки, биринчи қаватда яшовчилар 10 та автомашина сиғиши мумкин бўлган жойни эгаллаб олиб, бири экин майдони сифатида фойдаланмоқда, яна бири ўз автомашинасига мойка қилиб олган, яна бири ёзги ошхона қилиб олган, яна бошқа биров эса ўраб олган, ўзи ҳам фойдаланмайди, бошқалар фойдаланишига ҳам бермайди. Шу билан бирга, бу ҳолат кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг фарзандлари ҳам уй атрофида ўйнаши учун тўсқинлик қилмоқда.

Бу ҳолатга қатъий чек қўйиш учун қонунларга аниқлик киритиб, аввало бундай қурилмаларни пайдо бўлишига йўл қўймаслик, мавжуд қурилмаларни эса зудлик билан бузиб ташлаш механизмини яратиш, жарима миқдорларини ошириш, бу бўйича ваколатли ва масъул шахсларни аниқ белгилаш, уларнинг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирларини кўриш лозим”, - дейилади мурожаатда.