gallery/карвони-1
Узоқ манзилларни кўзлаган карвон... 

Мамлакат ҳукумати олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиб бериш, қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг жойлардаги ижросини тарғиб этиш, матбуот ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари зиммасига ҳам улкан вазифалар юклайди. Айниқса, бугунги тезкор даврда оддий томошабинни ахборот хуружлари, миллий манфаат ва қарашларимизга зид бўлган телемаҳсулотлардан асраш, уларга истиқлол ва озодликнинг қадр-қиммати, бой маънавий меросимиз, қадим урф-одатларимизни ўзида шакллантирган, инсонийлик ва эзгуликка 

чорловчи кўрсатув ва эшиттиришлар орқали ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳини қарор топтириш, жамиятимизда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилишида оммавий ахборот воситалари қаторида муносиб иштирок этиш ва ҳисса қўшиш, жамоатчилик, хусусан ёшларнинг Ватанга муҳаббат, бунёдкорлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик каби фазилатларни тарбиялашда кўмаклашиш лозим. Ушбу жараёнларни жадаллаштиришда оммавий ахборот воситаларининг беқиёс ўрни ва роли мавжуд эканлиги бугунги кунда янада аниқ равшан бўлмоқда.

gallery/ulitsa-namangan-copy-2

Наманган вилоятида бугун 2 200 000 дан зиёд ахоли истиқомат қилади. Уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этиши эса бошқа соҳалар қатори ОАВ ходимларига хам янада катта масъулият юклайди. Хусусан хар қандай тараққий этаётган жамиятнинг кушандаси бўлган гиёхвандлик, диний ва ирқий ақидапарастлик, терроризм каби иллатлар Наманган вилоятида хам ўта долзарб ахамият касб этади. Бугун онги эндигина шаклланиб келаётган ёшларни истиқлол ғояси, ватанпарварлик рухи ва инсонийлик тамойиллари билан тарбиялашда бошқа сохалар каби вилоятдаги матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг ҳам ўрни бор.    

gallery/file_5aebe8602dc5d6.087185181525409888

1998-2008 йиллар давомида Наманган вилояти “Шарқ телевидениеси”да фаолият юритаётган пайтимиздаёқ юқоридаги долзарб масалаларнинг ечимида ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшларбоп телевидение яратиш ғояси туғилган эди. Ғоя асосида “Шарқ телевидениеси”да хам қатор лойихалар амалга ошириб кўрилди. Бироқ, сўнгги сўз айтиш хуқуқининг йўқлиги, компаниянинг ижодий ривожланиш стратегиясини бевосита ижодкорлар эмас, таъсисчилар белгилаб бериши ҳисобига, аксарият дастурлар қоғозларда қолиб кетди. Юксак ғояларни ўзида мужассам этган лойихаларни амалга ошириш учун янги ижодий майдон кераклигини яққол намоён бўлди. 2008 йилнинг ёз ойларида бир гуруҳ ташаббускор ёшлар ўзаро ҳамкорлигида ”HILQAT TELERADIOSI” масъулияти 

чекланган жамиятига асос солинди. Ташкилотимиз дастлабки кунларданоқ ўз олдига улкан мақсадларни қўйди. Ҳар қандай жамиятда ўзи амал қиладиган тамойил, аниқ мақсад ва вазифаларни ифода этувчи махсус рамзларни ишлаб чиқиш анъана тусига кирган. Бунга қатъий амал қилган ҳолда энг аввало сафимиздаги ходимларни ва келгусида таркибимизга қўшиладиган ёшларни аниқ мақсад ва эзгу ғояларга йўналтирувчи, ўзига хосликка эга бўлган “HILQAT TELERADIOSI” МЧЖнинг ўз расмий рамзлари, ташкилот байроғи, турли иш юритиш қоғозлари, расмий хужжатлари, ўзаро ҳамкорлик шартномаларида “HILQAT TELERADIOSI”ни ифода этувчи логотипи ва ҳар бир сатрида буюк мақсадлар сари дадил одимлашни мадҳ этувчи ташкилотнинг расмий мадҳиясини қабул қилдилар. Тележурналистика соҳасига қизиқувчан ёшлар орасида танлов ўтказиш орқали ўз сафини изланувчан ва ижодий салоҳиятга эга бўлган ёшлар билан тўлдиришни бошлаган жамоа 2008 йилда Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси томонидан ўтказилган “Ижтимоий телерадиороликлар 1-миллий фестивали”да иштирок этди. «Умуминсоний қадриятлар, асрий анъаналар ва ўзбек халқининг урф-одатлари» йўналишида тайёрланган ижтимоий ролигимиз мамлакат миқёсида 1-ўринни эгаллаб махсус диплом билан тақдирланди. Ёш жамоага бундай ишонч кўрсатилиши эса келгуси ижодий муваффақиятларга туртки бўлди.

2009, 2010, 2011 йилларда ўтказилган "Ижтимоий медиамаҳсулотлар II-III-IV- миллий фестивалларида” ҳам ижодий гуруҳимиз фаол  қатнашиб,  мамлакат миқёсида Наманган шарафини муносиб химоя қила олди. Шу йиллар давомида юртимиздаги 26 та нодавлат телерадиоканаллар орасида кучли учликдан мунтазам ўрин олиб келди. “HILQAT TELERADIOSI” ижодий жамоаси аъзолари айниқса инсонпарварлик ва меҳр-мурувват мавзуларидаги ижтимоий роликларни алоҳида иштиёқ ва катта қизиқиш билан тайёрлайдилар. Табиийки, бу мавзулардаги кичик хажмдаги фильмлар ҳеч бир инсоннии бефарқ қолдирмайди. Шундан бўлса керак ўзига хос мусиқа ва сценарийга асосланган медиамаҳсулотларимиз ҳар 

Ижтимоий телерадиороликлар III-миллий фестивали

йили фестивалнинг фахрли мукофотларига лойиқ деб топилди. Республика миқёсида ўтказиладиган бу каби фестивал ва танловларда Наманган вилояти номидан қатнашаётганимиз ва доимий совриндорлар орасидан жой олиб келаётганимиз бизга янги куч ва янги ижодий ғоялар бахш этди.    

ЭОАВМА

2009 йилда “HILQAT TELERADIOSI” МЧЖ Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциациясига ташкилотнинг келгуси режалари ифодаланган расмий хат билан мурожаат қилиб, “HILQAT TELERADIOSI”га ЭОАВМА лойиҳаларида беғараз иштирок этиш имконини беришни сўради. Расмий мурожаатга жавоб тариқасида “Наманган ёшлар студияси” аъзолари мавжуд барча техник ускуналари билан “HILQAT TELERADIOSI”  тасарруфига ўтказилиб, ўзаро ахборот айирбошлаш ва медиамаҳсулотлар тайёрлаш бўйича 

тегишли шартнома имзоланди. Тўрт йиллик фаолият давомида  наманганлик ёшлар хаётидан хикоя қилувчи 60 дан ортиқ телекўрсатувлар ва 1000 зиёд ахборот лавҳалари, репортажлар тайёрланди. Ҳамкорлик доирасида “HILQAT TELERADIOSI” ва Наманган ёшлар студияси  аъзолари ЭОАВМА томонидан халқаро ва махаллий мутахассислар иштирокида ташкил этилган 

амалий семинар тренинглар, турли машғулотларда мунтазам иштирок этдилар. Жон Хазард, Саймон Росс, Яромир Марек, Андрей Зыбкин ва бошқа соҳамизнинг таниқли мутахассислари ёш ижодкорларимизга ёшлар хаётига оид телерепортажлар тайёрлашда замонавий услублар, телевизион ахборот дастурларини тайёрлашда ноанъанавий ёндашувлар каби мавзуларда ўз тажриба ва малакалари билан ўртоқлашдилар. Бу эса ижодкорларимиз томонидан тайёрланаётган медиамаҳсулотларнинг ижодий ва техник сифати ошишига сабаб бўлди. 2010 йилнинг дастлабки ойида мамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат телерадиоканаллар ва уларнинг қошидаги Ёшлар студиялари аъзоларини 2009 йил якунлари бўйича турли номинацияларда тақдирлаш маросими ўтказилди. Тошкент шаҳридаги муҳташам "DEDEMAN" меҳмонхонасининг 

Бобур Абдурахмонов ва таниқли тасвирчи Жон Хазард
"Yoshlar parvozi" медиамукофоти дипломи

конференциялар залида  уюштирилган мазкур тадбир давомида Наманганнинг “HILQAT TELERADIOSI” масъулияти чекланган жамияти "Ёш журналист кадрларни тарбиялашга қўшган ҳиссаси учун" номинациясига муносиб деб топилиб, "Ёшлар парвози" республика медиамукофотига лойиқ кўрилди.

«HILQAT TELERADIOSI» ташкил этилган илк кунлардан бошлаб вилоят хуқуқни мухофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда экстремизм, ақидапарастлик, ноқонуний миграция, одам савдоси, гиёхвандлик балоси, коррупция ва жиноятчиликка қарши кураш мавзусида 100 дан ортиқ репортажлар, 10 дан зиёд махсус кўрсатувлар тайёрланди. “Остонада қолган армонлар...”, “Ўзгалар хаққи...”, “Ноёб ёлғон”, “Антиқа табобат...” “Хонадондаги шахобчалар” ва "Жахолат сари" каби кўрсатувлар шулар жумласидандир. 

2011 йилнинг сентябрь ойида  Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат  нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Республика жамоат фонди томонидан ОАВ учун

    

эълон қилинган грант танловида "HILQAT TELERADIOSI" жамоаси ҳам иштирок этди. Парламент комиссияси томонидан грант учун 130 дан зиёд ташкилотдан юборилган 140 та лойихалар ўрганиб чиқилиб, улардан 22 таси молиялаштиришга тавсия этилди. Ғолиб бўлган лойихалар қаторида  "HILQAT  TELERADIOSI" томонидан тақдим этилган  “Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини ошириш, дахлдор аҳоли ўртасида, айниқса ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш” мавзусидаги грант хам бор эди. 2012-йилнинг олти ойи давомида грант доирасида “Англанмаган ҳақиқатлар” номли 6 та махсус кўрсатув, экология ва атроф муҳит мавзусидаги 48 та репортаж ва 12 та ижтимоий роликлар тайёрланди.

 

 

 

 

 

 

 

Тарих саҳифалари... 

2008 йил 9 июль

"HILQAT TELERADIOSI" масъулияти чекланган жамияти ташкил топган кун 

2008 йил 15 август 

"HILQAT TELERADIOSI" МЧЖ расмий рамзи (герб) тасдиқланди. 

2008 йил 11 ноябрь 

"HILQAT TELERADIOSI" масъулияти чекланган жамиятининг расмий байроғи тасдиқланди. 

2009 йил 25 июнь 

"HILQAT TELERADIOSI" масъулияти чекланган жамиятининг расмий мадҳияси қабул қилинди. 

2010 йил 27 июль 

"HILQAT TELERADIOSI" Ахборот бўлими ташкил этилди. 

2011 йил 27 август 

 "HILQAT TELERADIOSI"нинг энг Олий унвони "HILQAT IFTIXORI" унвони таъсис этилди. 

2012 йил 2 август  

"HILQAT TELERADIOSI" Маркетинг бўлими ташкил этилди. 

2013 йил 25 сентябрь  

"HILQAT TELERADIOSI" МЧЖнинг  

 расмий сайти hilqattv.uz  ўз фаолиятини бошлади.