Молия вазирлиги Ўзбекистондаги энг йирик 20та солиқ тўловчини маълум қилди
gallery/moliya-vazirligi-davlat-qabul-komissiyalari-faoliyati-yuzasidan-so-rov-e-lon-qildi-uz-yangiliklar

Молия вазирлиги Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан тушумлар улуши ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Республиканинг 20та йирик солиқ тўловчилари Давлат бюджетига тушумларнинг 1/3 қисмини таъминлайди.

Бу 34 фоиздан энг кўп тушум «Ўзтрансгаз» ҳиссасига тўғри келди (5,1%), кейин иккита кон-металлургия заводи бормоқда - Навоий (5%) ва Олмалиқ (3,1%).

«Муборак нефтегаз»га 2% улуш тўғри келган бўлса, «ЎзБАТ»га - 1,8%, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи - 1,8%/

Бошқа йирик солиқ тўловчилар орасида Beeline (1,5%), «Шўртан газ-кимё мажмуаси» (1,4%), Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, «Қизилқумцемент» ва «Азиа трансгаз», «Ўзбекэнерго» бор (бари 1,2%дан).

«Шўртаннефтегаз», «Уз кор газ чемикал» ва Ucell 1% улушга эга.

Рўйхат якунида «Ўзбекистон темир йўллари» (0,9%), «Кока-Кола» (0,8%), «Оҳангаронцемент» (0,6%) ва Муборак газни қайта ишлаш заводи (0,5%) қайд этилди.

2018 йилнинг январь – июнь ойларида Ўзбекистон ЯИМ ҳажми жорий нархларда 152 533,4 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 4,9 фоизга ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январь – июнь ойларидаги нархларга нисбатан 135,4 фоизни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 4 млн 653 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга юқоридир. Иқтисодий ўсиш суръати иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий динамика билан боғлиқдир. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 85,5 фоизини ташкил этди ва 5,0 фоизга ўсди. Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 14,5 фоизни ташкил этди ва 4,5 фоиз даражасида ўсиш қайд этилди.

gallery/photo_2018-07-17_17-16-14
gallery/89932569

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон экспорти 2,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Шундан қарийб ярми (49 фоизи) Швейцарияга олтин экспорт қилиш ҳиссасига тўғри келди.
Марказий банк маълумотларига кўра, ҳисобот даврида юртимизда тўлов баланси методологияси бўйича товарлар экспорти 2,6 миллиард доллар, импорти эса 3,6 миллиард долларни ташкил этган.
Маҳсулотлар импорти ҳажмининг ошиши ишбилармонларнинг иқтисодиётнинг норасмий секторидан банк секторига ўтиши, шунингдек, хориж валютасидаги кредитлар кўмагида корхоналар ишлаб чиқариш қувватларини кучайтириш ҳисобига бўлди.
Экспорт товарларининг умумий ҳажмида олтин (1,3 миллиард доллар) ва газ (487,2 миллион доллар) устунлик қилиб, улар экспорт суммасининг 61 фоизини қамраб олди.
Халқаро бозорларда шаклланган олтин ва газ нархлари мамлакатнинг умумий экспорти ҳажмига сезиларли таъсир қилган бўлса, Швейцария ўзбек тилласи экспорт қилинган асосий мамлакатга айланди.