gallery/logo-facebook
gallery/youtube-flat
gallery/tweet-640x640
gallery/768px-telegram_logo.svg
gallery/инстаграм
Путин Трампга совға қилган футбол тўпи хавфсизлик текширувидан ўтказилди

Ҳелсинки саммитида Россия президенти Владимир Путин ҳамкасби Дональд Трампга футбол тўпини тақдим этганди. АҚШ махфий хизмати айнан шу совғани жиддий текширувдан ўтказишга қарор қилган. 

Маълум қилинишича, махфий хизматдагилар ўтказилган текширувни хавфсизлик нуқтайи назаридан ўтказилган оддий ҳолат, деб айтди. 

16 июлда тўпни бераётган Путин қуйидаги сўзларни айтганди: 

“Сурия масаласида устунлик биз томонда. Президент жаноблари футбол бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказганлигимизни алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Энди тўпни жанобга бермоқчиман ва энди у Америка томонга ўтди”. 

АҚШ раҳбари ҳам бунга жавобан Путинга Washington Capital хоккей клубида фаолият юритувчи россиялик хоккейчи Александр Овечкиннинг формасини тақдим этган.

gallery/905b4cced817ac3