Ташкилотнинг рамзий белгилари
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ    НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
"HILQAT TELERADIOSI"
МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ

    Хилқат-табиат; ташқи кўриниш; тузилиш; шакл. Яратилган, бунёдга келган нарса ёки кимса каби маъноларни англатади.

Буюк бобомиз Алишер Навоий хам ўз асарларида кўп бор хилқат сўзидан фойдаланганлар. Халқимизда аёлларга, гўзал опа-сингилларимизга нисбат берилганда хам нозик хилқат, сирли бир хилқат каби иборалар қўлланилади. Кўпроқ шоир ва ёзувчилар тилида такрорланадиган ушбу сўз кундалик хаётимизда жуда кам эшитилади. Шундан бўлса керак кўпчиликка бу сўзнинг маъноси хам, ўзи хам тушунарсиз туюлади. 

    2008 йилнинг 9 июлида Наманган шаҳар хокимлиги ҳузуридаги "Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси"дан расман хисобдан ўтиб, № 03000 рақамли Гувоҳнома олган пайтимизда, жамоамизнинг ўша пайтдаги олти нафар аъзолари ўзаро келишиб айнан хилқат сўзини ўз ташкилотимизга расмий ном сифатида танлаган эдик. Аввало хар кунлик тилимизда бу сўзнинг камёб эканлиги, қолаверса унинг изоҳида янги ташкил этиш, яратиш, йўқдан бор қилиш, бунёд этиш каби ғояларни кўрганимиз учун хам шу ном бизни ром этди. Улуғ ният ва буюк мақсадлар билан жамоамиз номини "Ҳилқат телерадиоси" деб атадик. Умид қиламизки, номининг ўзиёқ яратувчанлик ғоялари билан йўғрилган ижодий гуруҳимиз мамлакатимиз ривожига, юртимиз юксалишига, ватанимиз ободлигига хар доим камарбаста бўладилар.

gallery/bayrok-va-gerb
gallery/111